Закрыть
Логин:
Пароль:
Забыли свой пароль?
YulDash - Сизнинг Узбекистондаги сармояларингизнинг ишончли йулдоши

RU  UZ  EN

Кириш>    Регистрация>

  
Нима учун Ўзбекистон?
Хизматлар
Бизники фирмаси
Хабарлар
Форум
Партнерлар
Клиентлар
Zarur yangilik: Test
 

Корхоналарни бирлаштириш ва сотиб олиш хизматлари

YulDash фирмаси корхоналарнинг қўшилиши ва қўшиб олинишини  амалга ошириш жараёнида барча турдаги маслаҳат хизматларини  кўрсатади:

 1.      Қўшилиш ва қўшиб олиш объектларини танлашнинг стратегик мезонларини аниқлаш.

Бизнесингизнинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, биз Сизга қўшилиш ва қўшиб олиш учун энг мақбул объектларни, жумладан, юридик шахслар ва мулкий мажмуаларни аниқлашга ёрдам берамиз.. 

 2. Бизнесни сотиш/сотиб олиш, профилланмаган активларни ажратиш.

YulDash фирмаси бизнес эгаларини бизнесни сотиш/сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда, шунингдек, бизнес структурасидан профилланмаган активларни ажратиш зарурияти туғилган пайтда қўллаб-қувватлайди.

Биз Сиз танлаган стратегияга тўлиқ мос келувчи харидорлар/сотувчиларни қидириш ва скрининг қилиш жараёнини ташкиллаштиришга  тайёрмиз.

3. Due Dilligence (Дью Дилидженс).

Биз Сизнинг кўрсатмангизга биноан Due Dilligence тадбирларини, яъни  компания фаолиятининг иқтисодий, молиявий ва юридик жиҳатларини тўлиқ текширувдан ўтказиш жараёнини ташкиллаштириш ва амалга оширишга тайёрмиз.

4. Келишувни структуралаш, музокаралар.

YulDashфирмаси мутахассислари, шериклар билан биргаликда, бизнесни бошқариш тизимининг ташкиллаштирилиш хусусиятлари,  қимматбаҳо қоғозларнинг эркин муомалада мавжудлиги, солиққа тортиш тизимида келиб чиқиши мумкин бўлган ўзгаришлар, инвестицион хавф-хатарлар ва активлар эгалари ўзгариши жараёнининг юридик жиҳатларини инобатга олган ҳолда келишувнинг оптимал тузилишини ишлаб чиқади. Биз ҳар қандай ташкилот ва жисмоний шахслар билан бўлиб ўтадиган музокаралар жараёнида Сизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

 5. Ёпиқ келишувлар ва интеграциялашув.

YulDash фирмаси, шериклар билан биргаликда, келишув амалга оширилиши устидан назоратни, жумладан, юридик ҳужжатларнинг имзоланишини таъминлайди. Зарурият туғилганда биз келишувни у ёпилгандан кейин ҳам, объект тўлиқ интеграцялашгунига қадар кузатиб боришга тайёрмиз.

 

Бизнинг ҳамкорларимиз


Конфиденциальность
Кайд этмокда маълумотлар
Таклифлар ва изохлар учун
Карта

©YulDash 2008-2009
Яндекс цитирования Rambler's Top100

Манзилимиз:
100077, Тошкент, Ўзбекистон
Чоткол кўчаси, 2-уй, 14-офис
Телефон: (+99871) 140-54-24
               (+99871) 140-54-34
               (+99891) 162-42-09
E-mail: yuldash@yuldash.uz